Бизни кузатинг
Орқага
Favqulotda holatlarЙўналтирилдиМуаммо

Тўйхона келувчилари йўлни тўсиб қўйишлари ва тартиб бузилиши

MF-2026-000491 10 марта кўрилган 0 изоҳ

Расм юкланмаган

Муаммонинг тавсифи

Ассалому алайкум. Манзил: Фарғона шаҳри, А. Яссавий кўчаси, "Файз" тўйхонаси атрофи. Муаммо: "Файз" тўйхонасига келганлар машиналарини кўчамизга қўйиб, йўлни бутунлай тўсиб қўймоқда. Ичкарида 4 та кўп қаватли дом (3 та 4 қаватли, 1 та 7 қаватли) бор. Тўй бўлган куни аҳоли кириб-чиқа олмайди, энг ёмони тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари ҳам киролмай қолади. Маҳалла раисига ва тўйхонага айтдик, фойдаси бўлмади. YHXH (GAI) ва Фарғона шаҳар ҳокимлигидан йўл тўсилишини бартараф этишни ҳамда тўйхона атрофида тартиб ўрнатишни сўраймиз. Мурожаатчи: Умаров Шоҳрух Тел: +998 93 644 62 62

Изоҳлар

Изоҳлар оммавий кўринади: исмингиз ва фамилиянгизнинг бош ҳарфи билан